19 Апрел 2023 йил 432

Бухорода фуқарони чув туширган шахслар қўлга тушди

2022 йил июнь ойида номаълум шахс, фуқаро М.М.га тегишли бўлган баҳоси 3.150 АҚШ долларига тенг бўлган 2 дона контейнерларни 3 кун ичида Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан Бухоро вилоятининг Вобкент туманигача етказиб беришини ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, ушбу контейнерларни юк автомашиналарига юклатиб берилишига эришиб, контейнерларни келишилган жойгачага етказиб бермасдан, уларни «Абубакр» исмли шахсга 3.000 АҚШ доларига сотиб, пулларни ўзининг шахсий эхтёжларига ишлатиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳам тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган Х.М. шунингдек, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган А.А.лар олдиндан тил бириктириб содир қилганликлари фош этилди.

Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech