12 Июл 2023 йил 617

Бухорода гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаш билан боғлиқ жиноят фош этилди

Вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2023» кенг қамровли тадбири давомида Бухоро шаҳар «Чорбахосса» маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган С.Ш. исмли шахснинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, хонадонининг томорқа ерида судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра 1 туп “Каннабис” (каноп) ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech