15 Июл 2023 йил 546

Бухорода гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётган шахс аниқланди

Вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида ўтказилган «Қорадори-2023» кенг қамровли тадбири давомида Бухоро тумани, Гала Осиё шаҳарчаси Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган туннел олдидан пиёда ҳаракатланиб кетаётган Бухоро шаҳар Хўжа Таббанд кўчасида яшовчи 1999 йилда туғилган Ҳ.Н. исмли шахс тўхтатилиб, эгнидаги кийимлари кўздан кечирилганда, шимининг чап чўнтагидан оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган вилоят ИИБ ЭКМнинг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 9,57 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан фуқаро Ҳ.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech