29 Июл 2023 йил 899

Бухорода ички ишлар органлари ходимлари ниқоби остида товламачилик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Шофиркон тумани “Янгиқишлоқ” маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган Ҳ.З. исмли шахс қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, ўзгалар мулкини товламачилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи 2000 йилда туғилган Н.о., Шофиркон тумани “Қуйи Чуқурак” маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган Г.о., Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 1994 йилда туғилган А.Ф. ҳамда Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи 2007 йилда туғилган вояга етмаган қиз У.С. лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, гуруҳ аъзоларига Шофиркон туманида яшовчи 1992 йилда туғилган Ж.о. исмли фуқаронинг пули кўп эканлигини, вояга етмаган бир қиз топиб у билан жинсий алоқага кириштириб, уларни жинсий алоқа қилаётган вақтида ушлаб олиб, уни жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитиш орқали кўп миқдорда пул талаб қилиб олишга қизиқтирган.

Жиноий режага кўра жорий йилнинг 26 июль куни жиноий шериги вояга етмаган С.Ш. ни жабрланувчи билан (жиноий шериги Ф.А. га тегишли бўлган) Навоий шаҳар “Ғалаба шоҳ” кўчасида жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, улар жинсий алоқа қилаётган вақтида уйга тўсатдан кириб бориб, ўзларини ички ишлар органлари ходимлари сифатида таништириб гўёки жабрланувчини жиноят устида ушланганлигини ва вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлиги учун қамоққа олинишини айтиб, уни қўрқитиб, танасининг турли жойларига уриб, қўл телефони ва автомашинасининг калитини олиб қўйиб, эркини чеклаб, жабрланувчига тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомашинанинг орқасига ўтқизиб, иккала ён томонига жиноий шерикларини қўйиб, уни Бухоро вилояти ИИБ га олиб боришларини айтиб, 27 июлга ўтар кечаси соат 4:30 ларда Бухоро шаҳридаги “Арк” қўрғони олдига олиб келиб, жабрланувчидан гўёки ишни тинчитиш учун жуда кўп миқдорда, яъни 15 000 АҚШ доллари талаб қилганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ масъул ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида 27 июль куни тонг вақтида ўтказилган тадбир давомида ушбу товламачилар жабрланувчининг акасидан талаб қилинган пулларни олмоқчи бўлганларида қўлга олинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 4 нафар айбланувчи қамоққа олинган ҳолда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech