Бухорода Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги” самарали ўтказилмоқда
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги жорий йил 20 январда қабул қилинган ПҚ-10-сон қарори билан ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш каби устувор вазифалар белгилаб берилган.
Шу ўринда, ИИВнинг тегишли фармойиши асосида ички ишлар органларида шахсий таркиб билан ўтказилиши белгиланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида ходимлар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя этилиши ҳам алоҳида назарда тутилган.
Жумладан, жорий йил 15 февраль кунидан 15 март кунига қадар ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги” доирасида Бухоро вилоятида ҳам турли тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Бугун, 23 февраль куни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ масъул раҳбарлари томонидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ шахсий таркиби билан ўтказилган Йўриқномада ходимлар ўртасида қонунчиликни мустаҳкамлаш, хизмат ва ижро интизоми ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигига амал қилиш, ходимларнинг хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларини тегишли ҳужжатлар асосида бошқаришини ҳамда содир этилиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолат ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида текширувлар ўтказилди.