29 Июн 2023 йил 731

Бухорода ишқий муносабатлар акс этган ёзишмалар, фото ва видео тасвирларни оила аъзоларига кўрсатиб фош этиш орқали таъмагирлик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Бухоро шаҳар "Варахша" маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган А.Н. исмли аёл ўзи билан бирга қонуний никоҳсиз яшаб келаётган 1993 йилда туғилган Н.Ф. исмли эркак билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2021-2023 йиллар давомида ўзига тегишли Бухоро шаҳар Придастгир кўчасида жойлашган савдо дўконига мижоз сифатида келиб юрган, Бухоро шаҳар Файзобод кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган А.Д. исмли аёл ва унинг қонуний турмуш ўртоғи 1990 йилда туғилган М.Ф. ларнинг "Telegramm" мессенжеридаги аккаунтларини бирлаштириб, ўзаро ёзишган ишқий мазмундаги ёзишмалари, алмашинилган фото ва видео ёзувларини ўзига кўчириб олишга эришиб, ушбу маълумотларни аёлнинг оила аъзоларига кўрсатиш билан қўрқитиб, 5000 АҚШ доллари талаб қилади.

Унинг аризаси асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу жиноий гуруҳ аъзолари жабрланувчи аёлнинг турмуш ўртоғидан товламачилик йўли билан талаб қилинган пуллардан 3.000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан жиноий гуруҳнинг аъзолари А.Н. ҳамда Н.Ф. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech