18 Июл 2023 йил 440

Бухорода жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ярим йиллик иш натижалари сарҳисоб қилинди

Бугун, 18 июль куни Бухоро вилояти ИИБда жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоят ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш субъектлари иштирокида амалга оширилган ишлари муҳокамаси юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳисобот йиғилишида вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 29 ноябрдаги 27-сонли “Жамоат хавфсизлиги Концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан кенгаш томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий таҳлил асосида маъруза қилиб, ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган келгусидаги долзарб вазифаларга алоҳида тўхталди.

Кун тартибидаги масала юзасидан бир қатор мутасадди ташкилотлар маъул ходимларининг ҳисоботлари тингланиб, амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинда ва келгусида бажариладиган вазифалар бўйича йўл хаританинг бандлари қайта кўриб чиқилди.

Якунда жамоат жойларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, тунги вақтларда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга доир вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech