20 Январ 2023 йил 586

Бухорода жиноят содир қилган пойтахтлик фирибгар аёл қўлга олинди

2022 йил 16 декабрь куни соат 14:30 ларда Танзила исмли номаълум шахс ўзганинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан моддий бойлик орттириш мақсадида Когон шаҳар Аҳиллик кўчасида яшовчи Ҳ.Л. нинг олдига келиб, гўёки келаётган 2023 йилда 50.000 сўм ва 100.000 сўмлик купюрадаги пуллар синишини билдириб, ундан алдов йўли билан пулларини алмаштириб беришини билдириб 3.000.000 сўм, 200 АҚШ доллари ҳамда 15.000 рубль пулларини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган Р.X. исмли аёл содир қилганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда унинг худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Text to speech