Бухорода маҳаллалар ободлиги йўлида “Долзарб 10 кунлик” эълон қилинди
Бугун, 17-декабрь куни Бухоро вилояти сектор раҳбарлари бошчилигида, Бухоро шаҳридаги мавжуд 65 та маҳалларнинг раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари иштирокида кенг кўламли ободонлаштириш ишларига старт берилди.
Тадбирни бошлаш юзасидан ўтказилган йиғилишда сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро вилоятида эълон қилинган “Долзарб 10 кунлик” доирасида маҳаллаларда фуқароларнинг хонадонлари, кўча ва маҳалла ҳудудини обод қилиш, санитария маданиятини қарор топтиришда ҳамжиҳатлик, бирдамлик муҳитини яратишга эътибор қаратиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Мулоқот давомида бугунги маҳалла раиси ўз ҳудудидаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида кўтариб чиқа олиши лозимлиги, шу билан бирга сектор раҳбарлари билан биргаликда аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган турли ижтимоий масалаларни ижобий ҳал этиши шартлигига алоҳида урғу берилди.
Шундан сўнг секторлар кесимимда ҳар бир маҳаллаларга бириктирилган масъуллар бошчилигида тааллуқли ташкилотлар масъулларидан иборат ишчи гуруҳлари ташкил этилди.
Бухоро шаҳрининг 3-секторига 16 та жумладан, Ғ.Ғулом, х.Ғунжорий, Жўбор, М.Ашрафий, Ф.Хўжаев, Шергирон, Чорбахосса, Хавзи Нав, Янгиобод, Пиридастгир, Шодлик, р.Хамраев, Гулшан, Варахша, о.Хўжаев, Тошмасчит маҳаллалари киради.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев мазкур маҳалларда фаолият олиб борувчи бешлик вакиллари, вилоят ИИБ ҳамда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ, Бухоро вилояти Божхона бошқармасидан бириктирилган масъуллар билан учрашиб, сектор ҳудудида фаолият олиб борувчи ишчи гуруҳ аъзоларига уйма-уй юриб, ҳар бир хонадоннинг шароити билан танишиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва маҳаллалардаги ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий масалалар ўрганиб, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш чораларини кўриш юзасидан манзилли топшириқлар берди.
Масъуллар Бухоро шаҳрининг Олим Хўжаев маҳалласида ўрганиш ишларини олиб боришди.
Ўрганиш жараёнида, маҳаллаларнинг архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш, йўлакларни таъмирлаш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги чораларини кўриш, барча ободонлаштириш ишларини сифатли ва муддатида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, дарахтларга шакл бериш, оқлаш, уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш билан бирга йўл, газ, электр, алоқа, ичимлик суви таъминоти, ирригация тизимларидаги муаммоларни бартараф этиш ҳам алоҳида назоратга олинган.
Бухоро шаҳрининг 3-секторига қарашли барча маҳаллаларда “Долзарб 10 кунлик” доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом эттирилади.