Бухорода меҳмонхонани фоҳишахонага айлантирган эркакнинг кирдикорлари фош этилди
Бухоро шаҳар М.Пайравий кўчасида яшовчи, 1981 йилда туғилган Б.Ф. исмли эркак ғаразли ва бошқа паст ниятларда, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида “Фахриддин” номли меҳмонхонада фоҳишахона ташкил қилиб, бегона шахсларнинг жинсий алоқа қилишлари учун муайян шароит яратиб, бунинг эвазига моддий манфаат кўриб келган.
Жумладан, 2023 йил 13 май куни 00:00 ларда С.М. исмли эркак ва Ш.Н. исмли аёлни ҳамда Б.М. ва М.Д. исмли иккинчи жуфтликни жинсий алоқада бўлиши учун 300 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб, «мижозларга» хона бўшатиб, барча шарт-шароитлар яратиб бериб, бу фаолиятдан даромад олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.