14 Август 2023 йил 576

Бухорода "Мобил тарғибот гуруҳ" ларининг фаолияти йўлга қўйилди

Бухоро вилоят ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, маҳаллалар ҳудудида вояга етмаганлар, ёшлар ҳамда хотин-қизлар жиноятчилиги, ўғирлик ва фирибгарлик, тан жароҳати билан боғлиқ жиноятлар, йўл транспорт ҳодисалари, ижтимоий тармоқлар орқали содир этилаётган турли жиноятлар, айниқса пластик карталаридан пул ечи олиш ва ўғирлаш билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш ҳамда бу турдаги жиноятларнинг содир этилишига имкон бераётган омиллар, туб сабаблар ҳамда уларнинг оқибатлари, аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида "Мобил тарғибот гуруҳ" ларининг фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу мобил тарғибот гуруҳлари маҳаллаларга бевосита ташриф буюриб, одамлар гавжум бўладиган жойларда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган тарғибот видео роликларини намойиш қилган ҳолда, юқорида айтиб ўтилган жиноий унсурлар тўғрисида аниқ мисоллар орқали тушунтиришлар бериб, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширмоқда.

Жараёнда иштирок этган Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов маҳаллаларда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, уларни жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишдан сақлаш, жиноят қурбонига айланиб қолишини олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш кераклиги тўғрисида кўрсатмалар берди.

Бу каби тарғибот-ташвиқот ишлари вилоятимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом эттирилмоқда.

Text to speech