8 Апрел 2023 йил 996

Бухорода ноқонуний "Майнинг" фермасини ташкил қилган яна бир шахс фош этилди

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ва шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳар "Беруний" кўчасида яшовчи 1972 йилда туғилган  Ю.Н. ўзи яшаб келаётган уйнинг ер тўласида "Майнинг" қурилмалари ўрнатиб, қонунга хилоф равишда юқори кучланишли электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ҳолда фаолият кўрсатиб келганлиги аниқланган.

Тадбир давомида, жами 3 дона яроқли ва 1 дона яроқсиз "Майнинг" қурилмалари ва бошқа бутловчи электр жиҳозлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

"Ўзенергоинспексия" Бухоро вилоят ҳудудий бўлими ва Бухоро шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутахассисларининг хулосасига кўра, ушбу шахс 2022 йил 28 март кунидан 2023 йил 9 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида умумий қиймати 63.522 кВт соат электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб, шаҳар электр тармоқлари корхонасига жами 93 млн. 694,6 минг сўмлик кўп миедордаги моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 185/2-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech