17 Июн 2023 йил 475

Бухорода ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ жиноий фаолиятга чек қўйилди

Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ромитан тумани "Боғисайдон" маҳалласида яшовчи, 1968 йилда туғилган М.М. исмли шахс бошқа бир фуқаро У.Ж. ни алдаб, унинг ишончига кириб, унга Ромитан тумани ҳокимлигининг заҳира ерлари ҳисобида бўлган, Ҳазорбоғ қишлоғи ҳудудида жойлашган умумий майдони 7.57 гектарга тенг бўлган ер майдонидан 3,5 гектарини унинг эгалигига ўтказиб беришини ваъда қилиб, эвазига ундан 40.000 АҚШ долларини талаб қилган ва келишилган сумманинг бир қисми яъни, 10.000 АҚШ долларини аванс сифатида фирибгарлик йўли билан Бухоро шаҳар Бохарзий кўчасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан фуқаро М.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech