Бухорода ўғирлик жиноятини содир этганликда гумон қилинган жиноий гуруҳ қўлга олинди
2023 йилнинг 9 апрелидан 10 апрелига ўтар кечаси номаълум шахс Ромитан тумани Газли шаҳарчаси чўл массивида жойлашган “ЕВРАСCОН CЕНТРАЛ АСИА” МЧЖ га тегишли 5 дона электродвигателлар ва 12 дона бошқа турдаги эҳтиёт қисмларни яширин равишда ўғирлаб олиб, жамиятга умумий қиймати 107 миллион 678 минг 119 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Пешкў тумани "Қучоқ" маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ш.Д., Ромитан тумани Газли шаҳарчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ў.О., шу манзилда яшовчи, 2004 йилда туғилган М.М. ва Газли шаҳар Абай кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган Э.А. исмли шахслар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари фош этилиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу жиноий гуруҳнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.