Бухорода ўтказилаётган "Қидирув" махсус тезкор профилактик тадбирлари натижа бермоқда
Хабарингиз бор бутун республикамиз бўйлаб "Хавфсиз ҳудуд" кенг кўламли тезкор профилактик тадбирлари олиб борилмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, жиноят содир қилиб суриштирув, дастлабки тергов ҳамда одил судловдан яшириниб юрган шахсларни қидириб топиб, жазонинг муқаррарлигини таъминлашдан иборат.
Бухорода ўтказилган худди шундай тезкор тадбирлар давомида бир нечта қидирувдаги шахслар қўлга олинди.
Жумладан, 2023 йил 11 март куни ўтказилган «Қидирув» тезкор тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 277-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, 2023 йил 14 февраль куни туман ИИБ ТБ томонидан қидирув эълон қилинган, Қоракўл тумани Қораҳожи маҳалласида рўйхатда турувчи, 1990 йилда туғилган И.А. вилоят ИИБ ЖХХ ЙХХБ ходимлари томонидан берилган маълумотга асосан яшириниб ҳаракатланиб кетаётган автомашинаси аниқланиб, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида қўлга олинди ва Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ИИБ ВСХга топширилган.