4 Апрел 2023 йил
645
Бухорода ўтказилган "Орият" тезкор профилактик тадбири давомида ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган шахс аниқланди
Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2023 йил 21 март куни тахминан соат 21:00 ларда Қоровулбозор туманининг Чандир қишлоғида рўйхатда турувчи 1956 йилда туғилган Э.О. исмли эркак ўзига тегишли бўлган Бухоро шаҳрининг "С.Айний" кўчасида жойлашган уйида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун шарт шароит-яратиб бериб, эвазига 100.000 сўм миқдордаги пулларни олиб, фохишахона ташкил қилганлиги фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.