28 Март 2023 йил 494

Бухорода ўтказилган "Қидирув" махсус тезкор профилактик тадбирлари ўз самарасини бермоқда

Хабарингиз бор, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли фармойиши асосида жиноят содир этиб суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд органларидан яшириниб юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларни қидириб топиш, жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда қатор тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ана шундан чора тадбирлар ўз самарасини бериб, бир неча қилирувда бўлган шахслар қўлга олинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, одил судловдан яширинганлиги учун ЖИБ Бухоро шаҳар суди томонидан 2023 йил 3-февраль куни қидирув эълон қилинган, Қоракўл тумани Дарғали маҳалласида рўйхатда турувчи, 1971 йилда туғилган Н.М. вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальон командири томонидан берилган маълумотга асосан Россия Федерациясининг Владимир вилояти ҳудудида яширинган манзили аниқланиб, ушланди ва Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши таъминланиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЕД 6-минтақавий ҳудудга қарашли 4-ТҲ. га жойлаштирилди.

Иккинчи бир ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун, МИБ вилоят бошқармаси томонидан 2023 йил 7 февраль куни қидирув эълон қилинган, Қоракўл туманида рўйхатда турувчи, 1984 йилда туғилган Ҳ.Ф. вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудида яширинган манзили аниқланиб, ушланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилганлиги учун Шофиркон тумани прокуратураси томонидан 2022 йил 6 ноябрь куни қидирув эълон қилинган, туманнинг "Котиён" маҳалласида рўйхатда турувчи 1998 йилда туғилган Х.Л. туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида Бухоро вилоятининг чекка чўл ҳудудида яширинган манзили аниқланиб, ушланди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЕД 4-ТҲ. га жойлаштирилди.

Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech