29 Апрел 2023 йил 341

Бухорода ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбири давомида ўз уйида ов қуролининг ўқ дориларини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётган шахс фош этилди

Бухоро туман ИИБ ЖХХ ХПБ ходимлари томонидан Бухоро тумани ҳудудида олиб борилган “Хавфсиз худуд” махсус профилактик тадбири давомида 2023 йил 19 апрель куни туманнинг "Работипоён" маҳалласида яшовчи 1966 йилда туғилган У.Ш. ўзи яшаб келаётган уйнинг ётоқхонасидаги сейфда Бухоро вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра ўқ дорилар туркумига кирувчи 16 калибрли жами 18 дона жанговар патронларни тегишли рухсатномасиз сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech