Бухорода ўз уйида фоҳишахона ташкил қилиш билан боғлиқ яна бир жиноий ҳолат фош этилди.
2023 йил 1 апрель куни соат тахминан 18:00 ларда Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Бухоро шаҳар ҳудудида фоҳишахона сақлаш борасидаги ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» доирасидаги "Орият" тадбири давомида Вобкент тумани "Чорбоғкент" маҳалласида рўйхатдан ўтган, 1981 йилда туғилган Н.М. исмли аёл ўзи истиқомат қиладиган Бухоро шаҳар «Мустақиллик» кўчасида ғаразли ва паст ниятларда, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида Қ.З. ва М.Г. исмли аёлларни "мижоз" лар билан жинсий алоқа қилишлари учун шарт шароит яратиб бериб, бунинг эвазига 900.000 сўм нақд пуллар олиб, фохишахона ташкил этгани фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.