30 Июн 2023 йил 898

Бухорода қалбаки сўм купюраларини ишлаб чиқарган жиноий гуруҳнинг кирдикорлари фош этилди

Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг "Шарқ" маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғилган С.А., Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Маликобод" маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган Ш.Б., қўшни маҳалланинг Ф.Хўжаев кўчасида яшовчи 2004 йилда туғилган Д.А. ва 2002 йилда туғилган А.Д. исмли 3 нафар шериклари билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, жорий йилнинг 19 июнь кунидан 26 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, Бухоро шаҳри А.Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги вақтинчалик ижарага олган хонадонда “Epson L-3100” русумли рангли принтер ёрдамида 100.000 сўмлик пул купюраларини келгусида ўтказиш мақсадида кўпайтириш йўли билан ясаб, қалбаки пулларни савдо дўконлари ва фуқароларга ўтказиб келаётганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан ушбу жиноий гуруҳнинг 4 нафар аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech