Бухорода қорамол ўғриси икки йилдан сўнг қўлга тушди
Ғиждувон тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 15 апрель куни соат 02:00 дан соат 04:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс туманнинг "Тодон" маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган Ҳ.З. исмли шахснинг яшаш ҳовлиси орқа томонида жойлашган айвондан 1 бош баҳоси 8.000.000 сўмлик қора молини яширин равишда ўғирлаб кетганган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида орадан икки йилдан ортиқ муддат ўтиб, ушбу жиноятни "Миракон" маҳалласида яшовчи, 2006 йилда туғилган Н.А. содир қилганлиги аниқланди ва ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.