13 Июн 2023 йил 453

Бухорода тиббиёт тизимига ишга қўйиш эвазига тамагирлик қилган соҳа вакилларининг кирдикорлари фош бўлди

Жиноятларга қарши курашиш борасидаги “Зарбдор ойлик” доирасида Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори, поликлиника ҳамшираси билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, бошқа бир фуқарони ушбу поликлиникага ҳамшира вазифасига ишга киритиш эвазига 1.000 АҚШ доллари беришини сўраб, пора беришга далолат қилиб, ўзининг хизмат хонасида жабрланувчидан кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech