19 Ноябр 2022 йил 835

Бухорода тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди

Тиббиёт ходимларининг шарафли ва масъулиятли меҳнатини эъзозлаш, самарали фаолият юритиши учун қулай ва кенг имкониятлар яратиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Жумладан, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида тиббиёт ходимлари кунини кенг нишонланиб келиши мазкур анъананинг яққол далилидир.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Даволаш профилактика муассасалари Тиббиёт бўлими шифокор ходимлари учун касб байрами тантаналари ташкил этилди.

Тантанада вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари ММИ ва КБТХ бошлиғи подполковник Умид Утаев соҳа фахрийлари ва ходимларини самимий қутлади.

Байрам тадбирида бир гуруҳ ходимлар ва ишчи хизматчилар ички ишлар органларида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, шахсий таркиб саломатлигини сақлаш йўлидаги муносиб хизматлари ҳамда “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан муносиб рағбатлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг тегишли буйруғига асосан, Уракова Феруза Хикматиллоевна ИИВнинг “Фахрий ёрлиғи” билан ва Насриев Хуршиджон Савриддинович эса ИИВнинг эсдалик қўл соати билан;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамовнинг тегишли буйруғига асосан, катта лейтенант Сохибов Рахмон Рахимович пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғига кўра қуйидаги соҳа ходимлари Фахрий ёрлиқ билан рағбатлантирилди.

Булар: шифокор-невролог: Исабаева Дилноза Мухаммедовна; тиббий ҳамшира: Исакова Зебо Каримовна; поликлиника лаборатория лаборанти: Азимова Гулмира Маъруфовна; тиббий ҳамширалар: Тўхтаева Сурайё Рамазоновна ва Ҳамидова Махфират Абдуллаевналардир.

Шу билан бирга, кичик тиббий ходим: Насординова Дилшод Негматуллаевна, хўжалик мудираси Султонова Дилфуза Усмоновна ҳамда тиббий ҳамширалар Қодирова Мадина Саиджоновна, Тошева Нозигул Муродиллоевна, Гулямова Лола Исмоиловна, Салимова Мавжуда Мажитовналарга ташаккурнома эълон қилинди.

Шу куни ДПМ Тиббиёт бўлими поликлиника шифокор ходимлар оилавий шохобча-шифокори Ибодова Нодира Мустафоевна Адлия Вазирлиги томонидан ҳамда ДПМ Тиббиёт бўлими поликлиника шифокор ходимлар оилавий шохобча-шифокори Обидова Феруза Насриддиновна Бухоро вилояти прокуратураси томонидан қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар.

Text to speech