Бухорода яна бир нечта фоҳишахона ташкил қилган шахсларнинг фаолияти фош этилди
Бухоро вилоят ИИБ ходимлари томонидан «Бухоро вилояти ҳудудида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» борасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта ҳолатда фоҳишахона ташкил қилиш билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.
Жумладан, 2023 йил 9 февраль куни соат 18:00 ларда Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида яшовчи, 1970 йилда туғилган А.з. яшаш уйида моддий манфаатдор бўлиш мақсадида бир эркак ва бир аёлни 150.000 сўм эвазига ўзаро жинсий алоқада бўлишлари учун шароит яратиб бериб, фоҳишахона ташкил қилган.
Иккинчи ҳолатда, 11 февраль куни соат 19:30 ларда Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида яшовчи, 1981 йилда туғилган Д.А. ўзининг яшаш хонасида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун алоҳида хона ажратиб, шарт-шароит яратиб бериб, бунинг эвазига 150.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, фоҳишахона ташкил этган.
Учинчи ҳолатда эса жорий йилнинг 20 февраль куни соат тахминан 14-00 ларда Олот тумани Кесакли маҳалласида яшовчи Ю.Н. ўзи истиқомат қилиб келаётган яшаш уйи ётоқхонасида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб бериб, фоҳишахона ташкил қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.