5 Апрел 2023 йил 477

Бухорода яна бир ноқонуний валюта айрибошлаш билан шуғулланган шахс фош этилди

2023 йил 10 март куни тахминан соат 16:40 ларда Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро тумани "Работак" маҳалласидан ўтувчи автомобиль йўл ёқасида шу маҳаллада яшовчи 1960 йилда туғилган Б.С. ўз бошқарувидаги «Лассети» русумли автомашина салонида, бошқа бир фуқародан қонунга хилоф равишда ҳар бир АҚШ долларини 11.350 сўмдан ҳисоблаб, 3000 АҚШ долларини 34.050.000 сўмга сотиб олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech