Бухорода яна бир ОИВ инфекцияси ташувчиси бўлган аёл қўлга олинди
Пешкў туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ш.Г. исмли аёл 2022 йил 11 июндан вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, ОИВ инфекциясини бошқа шахсларга юқтирганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, тилхат олинганлигига қарамасдан, у ўзининг ОИВ инфекциясига чалинганлигини била туриб, 2022 йилнинг июль ойидан 2023 йилнинг март ойига қадар Бухоро шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган Ф.А. ва бошқа шахслар билан Бухоро шаҳрининг турли жойларида ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб келиб, жабрланувчиларга ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари ушбу аёлнинг бошқа шу каби яқин муносабатга киришган фуқаролар билан тиббий текширув, тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар огоҳ бўлинг!
Носоғлом турмуш тарзи ва тартибсиз жинсий муносабатларга киришиш, сиз ва яқинларингиз, қолаверса, бутун жамият учун оғир оқибатлар келтириб чиқарадиган, аср вабоси ҳисобланган ОИТС касаллигининг авж олишига сабаб бўлади.