Бухорода яна бир қасддан ОИВ инфекциясини юқтириш билан боғлиқ жиноят фош этилди
Бухоро шаҳар Газлишоҳ кўчасида яшовчи, 1975 йилда туғилган шахс вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида 2009 йил 24 февраль куни ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида расман огоҳлантирилиб, тилхат олинганига қарамасдан, бетартиб жинсий ҳаёт кечириб, ўзининг ОИВ инфекциясига чалинганлигини била туриб, 2020 йил ёз ойларидан ҳозирги кунга қадар бошқа бир аёл билан яқин муносабатларга киришиб, ўзида ОИВ инфекцияси борлигини олдиндан билган ҳолда ушбу касалликни бошқа шахсларга юқтириш хавфи остида қолдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари ушбу шахснинг бошқа шу каби яқин муносабатга киришган фуқаролар билан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар огоҳ бўлинг! Носоғлом турмуш тарзи ва тартибсиз жинсий муносабатларга киришиш, сиз ва яқинларингиз, қолаверса, бутун жамият учун оғир оқибатлар келтириб чиқарадиган ОИТС касаллигининг авж олишига сабаб бўлади.