12 Июл 2023 йил 589

Бухорода яна икки ҳолатда содир этилган ўғирлик жиноятлари фош этилди

Номаълум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида туманнинг «Помўза» маҳалласида жойлашган “Ғиждувон Деҳқон бозори” АЖга қарашли, қуруқ мевалар ва бошқа маҳсулотлар сотиш учун мўлжалланган айвон остидаги растадан, шу ерда савдо қилувчи бошқа шахсга тегишли бўлган қизил рангли чарм сумка, унинг ичида бўлган 2.300.000 сўм пулларни, фуқаролик паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани, 2 дона банк пластик карталарни ва баҳоси 2.100.000 сўмлик “Samsung-А12” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, жабрланувчига жами 4.400.000 сўм моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.М. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

Иккинчи ҳолатда, номаълум шахс бошқа бир фуқаронинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган омборхона сифатида фойдаланиб келинаётган қурилиши тугалланмаган объектга ғайриқонуний равишда кириб, А.Р. исмли шахсга тегишли бўлган, ҳар бирининг баҳоси 560.000 сўм бўлган 4 дона “Агидел” 370 русумли ва 5 дона ҳар бирининг баҳоси 559.000 сўмлик умумий баҳоси 5.035.000 сўмни ташкил қиладиган сув насосларини яширин равишда  ўғирлаб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Қ.Муртазоев кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган Й.А. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахсларнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорликларини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech