4 Апрел 2023 йил 525

Бухорода ер савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Бухоро шаҳар "Б.Нақшбанд" кўчасида яшовчи 1964 йилда туғилган Ш.Қ. исмли шахс бошқа бир аёлни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, Бухоро тумани ҳокимлиги заҳирасида турган, Работиқалмоқ маҳалласи ҳудудидаги собиқ “Зарафшон” боғдорчилик ширкатида жойлашган 0,1 гектар бўш ер майдонини сотиш ва кейинчалик ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 11.500 АҚШ доллари талаб қилади.

2023 йил 30 март куни Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳар “Б.Нақшбанд” кўчасида жойлашган АТБ “Асака банк” Бухоро филиали биноси олдида талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech