Бухорода ОИВ инфекциясини бировларга қасддан юқтириб юрган яна бир аёл ушланди
Ромитан тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган Р.Н. 2019 йилнинг 18 ноябрь кунидан Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, 2023 йилнинг май ойида Шофиркон тумани Ғуломте маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган С.Ҳ., Талесафед маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган B.О. ва 1992 йилда туғилган И.И.лар билан Бухоро шаҳрининг турли манзилларида ҳимоя воситасиз жинсий алоқада бўлиб, ўзида ОИВ касаллиги борлигини била туриб, жабрланувчиларга ОИВ инфекциясини юқтириш хавф остида қолдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда ушбу енгил табиатли аёлдан жабрланиш билан боғлиқ бошқа ҳолатларни аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.