Бухоронинг энг олис маҳаллалари ҳам эътибордан четда қолмайди
Бугун, 28 март куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Бухоронинг марказидан 250 км. узоқликда жойлашган "Жонгелди" маҳалласи аҳолиси муаммоларини ўрганди
Пешку тумани ҳудудига қарашли Жонгелди маҳалласи Бухоро шаҳридан 250 км узоқликда жойлашган.
753 нафар қардош қозоқ миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилувчи овул аҳлининг асосий юмуши чорвачилик ҳисобланади.
Бугун ушбу овулда бўлган Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов "фуқаробай" тизими асосида овулнинг ҳар бир хонадонида бўлиб аҳоли муаммоларини шахсан ўзи ўрганди.
Бошқарма бошлиғи маҳалла биносида "бешлик" билан бўлган суҳбат давомида аҳолидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни тегишли тартибда кўриб чиқиш, унга ечим топиш юзасидан ўз тавсияларини берди.
Вилоят 3-сектор раҳбари "Жонгелди" маҳалласида жойлашган ижтимоий объектлар 32-сонли МТТ, 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Қишлоқ врачлик пунктида яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Жараёнда ёшларнинг таълим тарбия олиши, овул аҳлининг саломатлигини таъминлаш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимовнинг бу каби ўрганишлари давом этмоқда.