2 Март 2023 йил 529

Бухоро шаҳридаги шифохона ҳамширалари жиноят устида ушланди

Бухоро шаҳар 1-сонли оилавий поликлиника катта ҳамшираси вазифасида ишловчи аёл мазкур поликлиника ҳамшираси С.С. билан бир гуруҳ бўлиб, бир аёлни танишлари орқали ушбу поликлиникага ҳамшира вазифасига ишга киритиш эвазига 4 млн. сўм талаб қилишади.

2022 йил 24 феврал куни вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахслар талаб қилинган пулни олган вақтлари ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech