25 Март 2023 йил 531

Бухоро шаҳрининг 3-секторига қарашли «Шодлик» маҳалласи обод масканга айланди

Бухоро шаҳрининг 3-секторига қарашли «Шодлик» маҳалласида бугунги кунда 4 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ушбу маҳалла аҳлига етарли ижтимоий шароитлар яратиш мақсадида сектор раҳбари бошчилигида ҳудудда улкан ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Жумладан маҳаллага олиб келувчи йўл бўйида енгил конструкцияли савдо ва хизмат шохобчалари қурилди. Бу орқали 50 дан ортиқ аҳоли ишли бўлди. Хонадонларнинг электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланиш даражаси яхшиланди. Маҳалла ички йўлларига асфальт ётқизилиб равон кўчалар барпо этилди.

Болаларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ўйин майдончалари, йўл ҳаракатини қоидаларини ўргатувчи автомайдончалар қурилиб фойдаланишга топширилди.

Кўп қаватли ходаларнинг ташқи, ички, кириш, том қисмлари таъмирланди. Ҳудуд ободонлаштирилиб, мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилди.

Бугун, 25 март санасида ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечириш мақсадида Бухоро вилоят ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари «Шодлик» маҳалласида бўлишди.

Муборак «Рамазон» ойи кунларида барча маҳаллаларни манашундай тартибда ободонлаштириш, аҳолини чин розилигига эришиш зарурлиги, бундай ободонлаштириш ишлари туфайли маҳаллаларга нур, маданият кираётгани, одамлар ўзгаришларни сезаётгани, бу каби авто майдончаларни кўпайтириш, ёшларни спортга, турли тўгаракларга жалб этиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек ушбу маҳаллада "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат ўтқазиш тадбири ташкил этилди.

Text to speech