26 Август 2023 йил 794

Бухоро шаҳрининг "Раззоқ Ҳамроев" маҳалласи жиноятдан ҳоли обод масканга айланмоқда

Хабарингиз бор, Бухоро шаҳридаги криминоген вазияти энг оғир бўлган  “Раззоқ Ҳамроев” маҳалласига тажриба сифатида жиноятчиликни олдини олиш борасида "Бухоро тажрибаси"ни жорий этиш ишлари бошланган.

Бугун, 26 август куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов мазкур маҳаллада бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Бошқарма бошлиғи ҳудудни жиноятдан ҳоли "яшил" масканга айлантириш баробарида, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш, маҳалла атрофларини, кўчаларни, кўпқаватли уйлар олдини, ижтимоий соҳа объектларини ободонлаштириш, коммунал соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, яқинлашиб келаётган "Мустақиллик" байрами шодиёналари арафасида ҳудуд аҳлига ҳақиқий байрамона кайфият улашиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бошқарма бошлиғининг тегишли топшириғи асосида тегишли ташкилотлар ходимларидан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан маҳалла ҳудудини ободонлаштириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech