11 Май 2023 йил 417

Бухоро вилояти ҳудудида “Қорадори-2023” кенг кўламли тезкор ҳамда профилактик тадбири доирасида гиёҳвандлик воситаларини етиштириш билан боғлиқ бер нечта ҳолатлар фош этилди.

Жумладан, 2023 йилнинг 4 май куни соат 19:20 ларда Бухоро тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг "Лейлак" қишлоғида яшовчи  2006 йилда туғилган вояга етмаган О.А. ўз яшаш уйида 5 туп «Каннабис» ўсимлигини экиб парваришлаб келаётгани;

иккинчи ҳолатда, жорий йилнинг 6 май куни соат 11:30 да Жондор тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида туманнинг "Шўработ" маҳалласида яшовчи 1976 йилда туғилган, С.Р. ўз яшаш хонадони томорқа ерининг буғдой экинзорида ўн бир туп "Каннабис" ўсимлигини экиб парваришлаб келаётгани;

Жондорда аниқланган на бир ҳолатда эса, 2023 йил 7 май куни соат 09:40 ларда туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг «Кўлиён» маҳалласида яшовчи 1977 йилда туғилган О.И. ҳам яшаш хонадонининг қурилиши тамомланмаган уй фундаменти устида оқ рангли елим идишда «Каннабис» ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб парваришлаб келаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech