9 Март 2023 йил 390

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов 3 сектор ҳудудига қарашли Вобкент туманинг Кулолчи ҳамда Халач маҳаллаларида ўрганиш ишларини олиб борди.

Жараёнда бошқарма бошлиғи маҳаллалардаги бешлик вакиллари билан учрашиб, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларни аниқлаб, аниқ чоралар кўришда «хонадонбай» тизими самарали натижа беришини таъкидлаб, ҳудуддаги ҳар бир фуқаронинг шароитидан, уларни қийнаётган муаммолардан маҳалла вакиллари хабардор бўлиб, тез ва самарали кўмак кўрсатиши зарурлигини, ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, муқим юмуш, иш билан таъминлаш, даромад манбаи яратиб бериш борасида тизимли ишларни ташкил этиш борасида ўз тавсияларини берди.

Аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари содир этилишининг олдини олиш ҳамда фирибгарлик, ўғирлик ва кибр жиноят қурбонига айланиб қолишдан огоҳлантириш борасида профилактик тарғибот ишларини кучайтириш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Вилоят 3 сектор раҳбари маҳалла аҳлининг ижтимоий ҳолати, шароитини ўрганиш мақсадида аҳоли хонадонларида ҳам бўлди. Ўрганишлар давомида аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди. Уларни қийнаётган муаммолар эшитилиб, уларга ечим изланди.

Шунингдек бошқарма бошлиғи тумандаги 2 ва 26-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди. Келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун муносиб шароит яратиш кераклиги таъкидланди.

Бошқарма бошлиғининг ўрганиш ишлари вилоятнинг 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари ҳамда барча шаҳар ва туманларнинг 3-секторларига қарашли маҳаллаларда давом этмоқда.

Text to speech