25 Август 2023 йил 645

Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши профилактика инспектори” ҳамда “Энг яхши тезкор ходим”  танловларининг вилоят босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан Ички ишлар органларида “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи”, “Энг яхши профилактика инспектори”, “Энг яхши терговчи” ҳамда “Энг яхши тезкор ходим” кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди.  

Бухорода вилояти ИИО ходимлари ўртасида “Энг яхши профилактика инспектори” ҳамда “Энг яхши тезкор ходим” кўрик танловларининг вилоят босқичи ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Мазкур танловда иштирокчилар яъни вилоят ички ишлар бошқармасининг барча соҳавий хизмат ва шаҳар-туман ИИБларидан профилактика инспекторлари ҳамда тезкор ходимлар тўртта шарт бўйича синовдан ўтказилди.

Яъни, тест ва савол-жавоблар, оғзаки суҳбат жисмоний ва жанговар тайёргарлик даражаларига баҳо берилди.

Танловнинг якуний натижасига кўра, ғолиблар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Text to speech