16 Август 2023 йил 512

Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимларининг интеллектуал салоҳияти ва касбий маҳоратини ҳамда психологик кўникмаларини янада ошириш мақсадида семинар-тренинг ўтказилди

Бухоро вилояти ИИО ходимларининг интеллектуал салоҳияти ва касбий маҳоратини, билим савияси ва дунё қарашини ошириш, шунингдек, ходимларнинг ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларда психологик хизмат кўникмаларини шакллантириш мақсадида маънавий маърифий йўналишдаги семинар тренинг ўтказилди.

Видеоконфресалоқа шаклида бўлган ушбу семинарда Бухоро вилояти ИИБ ва унинг ҳудудий ва соҳавий тузилмаларида хизмат қилаётган ходимлар иштирок этди. Дастлаб семинар иштирокчиларига таваккалчиликка асосланган ва мамлакатимизда қонун билан тақиқланган қимор ўйинларини ўйнаш ва унинг оқибатида келиб чиқаётган турли нохуш ҳолатлар тўғрисида видеофильм намойиш этилди.

Шундан кейин семинарда тренер сифатида иштирок этган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси профессори Марҳабо Собирова мавзу юзасидан ўз фикрини давом эттириб, бугунги кунда мамлакатимизда қимор ўйинларини ташкил этганлик ёки уларда иштирок этиш учун қонунда назарда тутилган жавобгарликлар тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Психология кафедраси мудири Муҳиддин Бафаев бугунги кунда жамиятимизда ҳамда кундалик ҳаётимизда учраб турган психологик муаммолар тўғрисида ҳаётий мисоллар билан асослантирилган ҳолда тушунтириб, ИИО ходимлари бу каби муаммоларни енгишда қандай чора-тадбирларни амалга оширишлари тўғрисида сўз юритди.

Шунингдек семинар-тренинг давомида шахсий таркиб томонидан берилган барча саволларга асослантирилган жавоблар тақдим этилди.

Text to speech