12 Май 2023 йил 403

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — ЖХХ бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев Ғиждувон туманидаги ўрганишлари давомида туманда соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб борувчи соҳа ходимлари билан учрашув ўтказди

Бунда давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт муассасаларида содир этилган тамагирлик билан боғлиқ ҳолатлар чуқур таҳлил қилиниб, бу иллат қаттиқ қораланганлиги, Президентимиз томонидан коррупция тиббиёт  тизими учун энг катта хавф ва биринчи рақамли душман сифатида эътироф этилганлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда сўзга чиққан масъул ходимлар айнан тиббиёт тизимида 2022 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан сўз юритиб, тиббиёт тизимидаги ходимлар томонидан содир этилган тамагирлик, порахўрлик, товламачилик ва фирибгарлик ҳамда бошқа шу турдаги коррупцион жиноятлар, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари, жиноят содир этган шахсларга нисбатан кўрилган жазо чоралари тўғрисида маълумотлар бердилар.

Йиғилиш якунида, иштирокчиларнинг барча саволларига атрофлича жавоб берилиб, тизимда коррупцион ҳолатларни олдини олиш борасида ҳамжиҳатликда бирга курашиш, бундай ҳолатларга дуч келинганда тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олинди.

Text to speech