22 Июл 2023 йил 538

Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида барча шаҳар-туман тергов бўлинмалари иштирокида  видеоконференцалоқа тизими орқали 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Мазкур йиғилишда Тергов бўлинмалар томонидан 2023 йилнинг 6 ойида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шу билан бир қаторда, мазкур йиғилишда ходимлар ўртасида қонунчилик ва хизмат интизоми масалалари вилоят ИИБ ҳузуридаги айрим Тергов бўлинмалари томонидан тергов қилинган жиноят ишлари бўйича судлар томонидан киритилган хусусий ажримлар ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида жиноят ишларини тамомлаш борасида самарали иш олиб бориб, яхши иш кўрсаткичига эга бўлган ва бошқаларга ўрнак бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан жорий йилнинг 13 июль куни видеоконференц алоқа тизими орқали ўтказилган йиғилишда Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан тақдирлаш тавсия этилган 3 нафар ходимлар, шунингдек, тергов бўлинмаларининг айрим суриштирувчи ва терговчилар эътироф этилиб, улар пул мукофоти ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Text to speech