28 Август 2023 йил 626

Бухоро вилояти ИИБ бошлилиғи полковник Миржамол Миралимов Шофиркон туманинг "қизил" тоифага киритилган "Қолмақон" маҳалласида жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди

Бугун, 28-август куни Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Шофиркон туманининг «қизил» тоифага киритилган криминоген вазияти оғир деб баҳоланган "Қалмақон" маҳалласида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганиб, масъуллар иштирокида муҳокама қилди.

Бунда, бошқарма бошлиғи маҳалланинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, шунингдек, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берди.

Жараёнда содир этилган ҳар бир жиноятга сабаб бўлган омиллар илмий ёндашув асосида чуқур таҳлил қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Маҳаллаларда фаолият олиб борувчи «бешлик» вакиллари иштирокида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича “Бухоро тажрибаси” асосида хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган вазифаларни тезкор ва самарали ҳал этиш чораларини кўриш борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бу каби ўрганишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.

Text to speech