28 Апрел 2023 йил 384

«Бухоро вилояти ҳудудида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» борасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта ҳолатда фоҳишахона ташкил қилиш билан боғлиқ жиноий ҳолатларга чек қўйилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида Фармойиши асосида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида аҳоли ўртасида турли юқумли касалликлар, хусусан тери таносил, ОИВ ҳамда ОИТС касалликларининг тарқалиши, шунингдек, ахлоқ-одоб доирасидаги жиноятларни барвақт олдини олиш, содир этилганларини иссиқ изида фош этиш ҳамда бу соҳадаги жиноятларга қарши кескин курашиш мақсадида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда "Орият" махсус тезкор профилактик тадбирлари ҳаракатга келтирилган.

Ўтказилган махсус тезкор профилактик тадбирлари давомида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ бир нечта жиноий ҳолатлар фош этилди.

Биринчи ҳолат: Жондор тумани "Тинчлик" маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган И.М. 2023 йил 20 апрель куни ўзининг яшаш уйида 200 минг сўм пул, 1 дона ароқ, 2 дона нон эвазига бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқада бўлиши учун шароит яратиб бериб, фоҳишахона сақлаш жиноятини содир қилган.

Иккинчи ҳолатда: 2023 йилнинг 22 апрель куни Когон шаҳар "Абдулла Қодирий" маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган Х.У. моддий манфаатдор бўлиш мақсадида, бир аёл ва эркакнинг ўзаро жинсий алоқа қилиши учун яшаш уйидан бир хонасида алоҳида шароит яратиб бериб, бунинг эвазига мижоздан 100.000 сўм пулларни олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech