10 Апрел 2023 йил 480

Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБда биринчи чорак иш натижалари муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилди

Бугун, 10 март куни Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ мажлислар залида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳузурида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида жорий йилнинг 3 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилди.

Унда Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тизим фахрийлари, хизмат соҳа раҳбарлари, ЙҲХБ шахсий таркиби иштирок этди.

Йиғилишда содир бўлиши мумкин бўлган автотранспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш, «Хавфсиз ва равон йўл» дастури доирасида амалга оширилган ишлар, вилоят ҳудудида намунали ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши ҳамда бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Шунингдек, ўз ишига совуққонлик билан қараган бир қатор раҳбар ва ходимларга нисбатан қатъий таъсир чораларни қўллаш юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Тизимда мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, уларни бартараф этиш ва самарали хизматни ташкил этиш борасида масъулларга манзилли топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб, намунали фаолияти билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ инспекторлар бошқарма бошлиғи томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Йиғилиш сўнггида Бошқарма бошлиғи томонидан шахсий таркиб ва хизмат соҳа раҳбарларига бугунги муҳокамадан керакли хулосани чиқариб, самарали ва натижали ишни ташкил этиш ва вилоят ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ салбий ҳолатларни камайтириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Text to speech