Бузоқнинг югургани сомонхонагача...
2023 йил 15 июнь куни тахминан соат 10:00 ларда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида Бухоро шаҳар "Туркий жандий" маҳалласи Бобои-порадўз кўчасида жойлашган бошқа бир фуқаро Қ.А. нинг яшаш хонадонига кириш дарвозаси осма қулфини бузиб ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадонини титкилаб, амалда хонадонда сақланиб келаётган моддий қимматликларни топа олмасдан ўғирликка суииқасд қилиш жиноятини содир қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар "Отбозор" маҳалласида яшовчи 1977 йилда туғилган Н.У. исмли шахс содир қилганлиги иссиқ изидан фош этилди.
Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.