20 Апрел 2023 йил 479

Чорва мол ўғрилари ушланди. Шофиркон тумани

2022 йил 15 декабрь кеч соат 22:30 ларда номаълум шахс, Шофиркон тумани "Жилвон" маҳалласига қарашли чўл ҳудудида жойлашган "Чақар" қишлоғида яшовчи, 1972 йилда туғилагн Н.Н. га тегишли бўлган қўйхонага лар ғайриқонуний равишда кириб, ҳар бирининг баҳоси 1.000.000 сўмлик икки бош қўйларини ва бир бош эчкисини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида, орадан тўрт ой ўтганидан сўнг ушбу жиноятни туманнинг Гулистон маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган Ғ.Р ҳамда 1995 йилда туғилган И.М. лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳнинг туман, вилоятнинг бошқа ҳудудларида, шунингдек, республиамизнинг бошқа вилоятларида содир этилиб фош этилмасдан қолаётган худди шу ва бошқа турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech