Чорва мол ўғрилиги билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг яна бир жинояти фош этилди
2022 йилнинг 22 ноябр кунидан 23 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Қоровулбозор тумани Жарқоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган “Арт эко” кластер дала ерида боқиш учун боғлаб қўйилган, 1965 йилда туғилган С.А.га тегишли бўлган жами баҳоси 20 млн. сўмлик 2 бош сигирларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоровулбозор тумани ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб бир қатор тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган. Аммо жиноятни фош этиш имкони бўлмаган.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг июль ойида Қоровулбозор тумани ИИБ ходимлари томонидан чорва мол ўғирлиги билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинган эди.
Ушбу жиноятни ҳам айнан жиноий гуруҳнинг Ғиждувон туманида яшовчи 2002 йилда туғилган И.Ю., 2004 йилда туғилган Т.А., 2004 йилда туғилган С.Н. ва 1991 йилда туғилган У.Ф. исмли аъзолари содир қилгани фош этилди.
Ҳозирги кунда жиноий гуруҳнинг бошқа худди шу турдаги содир этилиб фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.