Чорва-мол ўғирлиги билан қўлга олинган жиноий гуруҳнинг яна бир жинояти фош бўлди
Жондор тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, номаълум шахс жорий йилнинг 2 ноябридан 3 ноябрига ўтар кечаси туманнинг «Мирзаён» маҳалласида яшовчи фуқаронинг қўйхонасига ғайриқонуний равишда кириб, умумий баҳоси 10.000.000 сўмга тенг бўлган беш бош қўйларини яширин равишда талон-тарож қилиб, ўғирлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни ҳам Қоровулбозор тумани «Тинчлик» маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган Q.M. исмли шахс бошчилигидаги жиноий гуруҳ содир қилинганлиги фош этилган.
Ҳозирда ушбу жиноий гуруҳнинг бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.