28 Июл 2023 йил 560

Далаҳовлисида гиёҳвандлик воситасини етиштирган шахс фош этилди

Жондор тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида туманнинг Тинчлик маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган А.А. 2022 йил апрель ойидан сентябрь ойи ўрталаригача бўлган вақт мобайнида туманнинг Қоровул маҳалласи чўл ҳудудида жойлашган дала ҳовлисининг томорқа ерида таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган 1 туп Каннабис гиёҳвандлик воситасини парваришлаб, етиштириб олиб “марихуана” гиёҳвандлик воситасини тайёрлаб, дала ҳовлисидаги хонасидаги шкафни ичида елим идишнинг кўк рангли қопқоғига жойлаб қўйганлиги аниқланди.

Бухоро вилоят ИИБ ЭКБнинг кимёвий экспертиза хулосасига кўра ушбу қуритилган, яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 0.44 граммни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech