12 Сентябр 2024 йил 1009

Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ўзига бириктирилган кам таъминланган оилалар муаммоларини ўрганди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 11 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Бунда, камбағалликни фақат пул тарқатиш, нафақа тўлаш билан ҳал қилиб бўлмаслиги, бунинг учун камбағал оила аъзоларини ўқитиш, касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш муҳим масала эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шу сабабли кейинги йиллар учун “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тайёрланиб, унда еттита имконият ва масъулият тамойили асосида мамлакатнинг навбатдаги янги ёндашувлари белгилаб бериладиган бўлди.

Бугун, 12 сентябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ғиждувон туманининг Кўлижаббор маҳалласида бўлиб, ўзига бириктирилган кам таъминланган оилалар муаммоларини ўрганди.

Жумладан, ушбу маҳалланинг фуқаролари Дилноза ФайзуллаеваШаҳноза Отаева , Жамила Бобоёрова , Азиза Султонова, Ҳаловат Чўллиеваларнинг хонадонларига бориб, вилоят 3-сектор штаби аъзолари, туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла еттилиги ҳамроҳлигида бирма-бир суҳбат ўтказди.

Уларнинг мавжуд муаммолари, қизиқишлари, келажакдаги режалари ўрганилди.

Вилоят учинчи сектор раҳбари Икромжон Турсунов ушбу фуқароларни камбағалликдан чиқаришда энг аввало уларнинг қизиқишлари, қобилиятлари, мавжуд истакларидан келиб чиқиб, индивидуал режа асосида уларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш, муқим даромад манбайини яратиб бериш борасида ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини берди.

Ўрганишлар якуни давомида берилган топшириқлар алоҳида назоратга ҳам олинди.

Text to speech