«Денов» маҳалласи аҳолисининг бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Миржамол Миралимов ташаббуси билан Шофиркон тумани “Денов” маҳалласида бандлиги таъминланмаган аҳоли учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада 10 дан ортиқ давлат ҳамда хусусий сектор корхона ва ташкилотлар вакиллари ўзининг бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Жараёнларда 20 дан ортиқ фуқарога ишга жойлашиши учун махсус йўлланмалар берилди.
Шу куни маҳалла аҳолиси учун вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи масъуллари томонидан йўл ҳаракати интизоми, йўлларда пиёда ва ҳайдовчи маданиятини оширишга доир тарғибот ишлари олиб борилиб, ижтимоий видео роликлар намойиш этилди.
Шу билан бирга, тадбир якунида, туман Маданият бўлими ходимлари томонидан концерт дастури ташкиллаштирилиб, аҳолига кўтаринки кайфият улашилди.